Қайд этилишича, 8 ой ичида агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 025 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 262 161 нафарига маслаҳат хизматлари, 4 853 нафарига ижтимоий ёрдам, 8 268 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.

4 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилган. 219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.

Хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинган. 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилган.

Бундан ташқари, оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган. Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилгани айтилади.