Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ. Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Россияга қарши муросасиз баҳсда мағлубиятга учради
Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси 2-турда Россияга қарши баҳс юритди.
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари иккинчи бўлимда икки тўп фарқини йўққа чиқариб ҳисобни тенглаштиришди, аммо якунда руслар ғалабани илиб кетишди. Ниязовнинг ҳет-триги ва Робиньонинг голига Чориев ҳамда Одилов жавоб беришди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср Гватемаладан устун келди.
Сўнгги тур олдидан Россия 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Миср ва Гватемалада 3 очкодан мавжуд. Очкосиз Ўзбекистон сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
3-турда Ўзбекистон миллий жамоаси 18 сентябрь куни Миср билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, 6та гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгаларидан ташқари, учинчи ўриндаги жамолардан энг яхши 4таси ҳам 1/8 финалга йўл олади.
Футзал. Жаҳон чемпионати
В гуруҳи. 2-тур. 15 сентябрь
Россия — Ўзбекистон 4:2
Голлар: Робиньо (10), Ниязов (11, 35, 35) — Чориев (21), Одилов (28).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев., Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Элбек Тўлқинов, Шаҳзод Саъдиев, Дилшод Раҳматов, Рустам Умаров.
Миср — Гватемала 6:3
Голлар: Мансур (4), Элашвал (32), Шола (35), Ийд (36, 37, 40) — Мансилла (16), П.Руис (25), В.Руис (33).
Мавзуга оид
20:54 / 10.03.2026
Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтди
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
18:57 / 14.02.2025