Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойида ўзбекистонликларнинг уй сотиб олиш кўрсаткичи 20,6 фоизга ошган
Август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 21,8 минг дона шартнома расмийлаштирилган. Бу июль ойига (18,1 минг) нисбатан 20,6 фоизга кўп.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 21,8 минг дона шартнома расмийлаштирилган. Бу июль ойига (18,1 минг) нисбатан 20,6 фоизга кўп. Шу билан бирга, 2020 йилнинг мос даврига (15,6 минг) нисбатан ўсиш 39,5 фоизни ташкил этмоқда.
Жорий йилнинг июль ойига нисбатан барча ҳудудларда ўсиш кузатилган.
Хусусан, кўчмас мулк олди-сотдисининг энг юқори ўсиш суръатлари Бухоро (37,4 фоиз), Қашқадарё (33,1 фоиз), Андижон (31,5 фоиз) ва Сурхондарё (25,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Кўчмас мулк бозорида битимлар сони кўпайишининг асосий сабаблари сифатида эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши ва иқтисодиётга босим ўтказадиган карантин чекловларининг енгиллаштирилиши, оммавий эмлаш, таътил мавсумининг тугаши ва фаол иш мавсумининг бошланиши каби омиллар кўрсатилган.
Мавзуга оид
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
14:50 / 07.02.2026
Кўп квартирали уйларда тўловлар фақат “Менинг уйим” орқали юритилади
16:20 / 29.01.2026
Ҳудудлар кесимида уй-жой қурилиши: Тошкент вилояти, Хоразм ва Фарғона пешқадам
10:23 / 28.01.2026