Ўзбекистон | 12:17 / 17.09.2021
6383
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади, кейинги ҳафта бошида ҳарорат пасаяди

Бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари термометр кўрсаткичи 35-37 даража иссиққача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 2-4 даражага юқори бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугунги кундан Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Шанба кунига келиб, ҳаво ҳарорати 30-33 даража иссиққача, Устюртда 23-26 даража иссиққача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Якшанба кунидан бошлаб совуқ фронт кириб келишида қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35 даража иссиққача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27 даража иссиққача пасаяди.

Кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13 даража илиқни, кундуз кунлари 26-29 даража иссиқни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид