Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 ойда 565 нафар фуқаро темирйўл қоидаларига риоя этмагани учун 16,8 млн сўм жарима тўлаган
АОКАда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи Раҳим Саидов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда темирйўллар ўтган ҳудуд атрофида яшайдиган аҳоли учун хавфсизлик чора-тадбирлари юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 8 ой мобайнида 565 нафар фуқаро темирйўл қоидаларига риоя этмагани учун 16 миллион 871 минг 275 сўмлик маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент – Самарқанд – Бухоро ва Тошкент – Самарқанд – Қарши – Китоб темирйўл йўналишларида жами 253 дона қўриқлаш пости мавжуд.
Поездлар ҳаракат хавфсизлигини ва фуқароларни ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган омилларни олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида 24 соатлик қўриқлаш хизмати ташкил этилган.
Мавзуга оид
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026
МЖтК буткул қайта кўриб чиқилади
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026