Архив маълумотларига қараганда 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон давлат хавфсизлик органларининг шахсий таркиби ҳам иштирок этган. 552 нафар хавфсизлик ходимлари армиянинг разведкавий органларида ҳамда «СМЕРШ» ҳарбий контрразведка бўлимининг армия ва флотида хизмат қилишган. Уларнинг 28 нафари аёллар бўлган. «СМЕРШ» органлари энг мураккаб контрразведкавий вазифаларни бажариш билан бир қаторда қўмондонликни тегишли қисмлари, бирлашган ва армия муассасасининг ўзига тегишли бўлган масалалар бўйича хабардор этиб турган. Қуйидаги мақолада хавфсизлик хизматининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида матонат кўрсатган айрим ходимлари ёдга олинади.

Майор Абдуллаев Гулямджан Хакимович, 1923 йил 18 мартда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган, миллати ўзбек.

1949 йилнинг июль ойидан 1973 йилнинг февраль ойига қадар давлат хавфсизлиги органлари, шу жумладан, ДХҚ Фарғона вилояти бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган.

Полковник Азизов Ахмад Махамаджанович, 1923 йил 6 апрелда Тошкент вилоятининг Чирчиқ туманида таваллуд топган, миллати ўзбек.

1943 йил март ойидан 1985 йил май ойига қадар давлат хавфсизлиги органларида, шунингдек, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари бошқармалари давлат хавфсизлиги органларида турли лавозимларда хизмат қилган.

Подполковник Алиев Маматвали, 1923 йил 23 октябрда Наманган шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.

1946 йил июнь ойидан 1976 йил февраль ойига қадар давлат хавфсизлиги органларида, шу жумладан, ДХҚ Наманган вилоят бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган.

Подполковник Алиев Парда, 1920 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.

1949 йил ноябрь ойидан 1972 йил февраль ойига қадар давлат хавфсизлиги органларида, шу жумладан, ДХҚ Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари бошқармаларида турли лавозимларда хизмат қилган.