Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбир нафақат очилиш маросими, балки тажрибали тадбиркор ва IT мутахассисларининг қизиқарли мотивацион дарсларига ҳам бой бўлди.

PDP Aсademy ҳақида

PDP Aсademy’га 2017 йилда Одилбек Мирзаев томонидан асос солинган, IT соҳаси ва дастурлаш тилларини ўргатишга ихтисослашган таълим муассасаси.

«Unicorn» таълим гранти ҳақида

«Unicorn» таълим гранти ўқувчиларга белгиланган вақт давомида PDP академиясида пул тўлмасдан ўқиш имконияти ва 100 фоиз ишга жойлашиш кафолатини беради. Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида энг яхши ва энг фаол битирувчиларни FAANG (Facebook, Apple, Amazon, Netflix, Google) компанияларига ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Лойиҳа асосчиси Одилбек Мирзаевга кўра, Unicorn аниқ фанларни яхши ўзлаштирган ва IT соҳасига қизиққанлар учун инвестиция киритади.

«Юртимизда билимли ва келажакда кучли дастурчи бўлиш салоҳиятига эга ёшлар жуда кўп. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бунга етарли моддий имконият бўлмаслиги мумкин. Биз лойиҳамизни айни шундай иқтидорли ёшлар учун йўлга қўйдик.  

Мен Unicorn битирувчиларини яқин йилларда АҚШ ва Европанинг илғор IT-компанияларида, шунингдек, маҳаллий стартапларда кўраман.

Биз бу босқичгача ўқувчиларимизни нафақат ўқитамиз, балки 100 фоиз ишга ҳам жойлаштирамиз. Шундан кейингина киритган инвестициямизни қайтариб оламиз. Яъни бу ҳам ижтимоий, ҳам моддий лойиҳа.

Шунингдек, Unicorn лойиҳасининг 5 фоизи тўла грантга асосланади. Бунда 5 фоиз ўқувчиларимиз тўла грант олади ва келгусида уларда ҳеч қандай тўлов мажбурияти бўлмайди», – дейди у.

Тадбирда таъкидланишича, Unicorn учун IT соҳасини ўқитишга мўлжалланган энг яхши таълим дастурлари жалб қилинган, шунингдек, етакчи IT тадбиркорларнинг маслаҳатлари олинган.