France Bleu нашрининг хабар беришича, воқеа Овернь-Рона-Альп регионида юз берган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасида таъкидланишича, 6 август куни очилган вакцина партияси 7 августдан 21 сентябргача эмлаш учун ишлатилган. Ваҳоланки, унинг яроқлик муддати 5 сентябрда тугаган. Ушбу партия билан эмланганлар орасида Луар департаментидаги 7та коллежнинг юзлаб ўқувчиси бўлган.

Уларнинг барчаси шифокорлар текширувидан ўтказилган ва бирорта одамда муаммолар аниқланмаган. Бироқ тиббий ходимлар муддати ўтиб кетган вакцина коронавирусдан ҳимоялашини кафолатлай олмасликларини айтишган.

Регион маъмурияти йўл қўйилган хатони тан олган. Одамларга аввалги эмлаш ноҳақиқий деб топилгани сабабли қайта эмланиш таклиф этилган.