Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Тайванга қачон ҳужум қилиши мумкинлиги айтилди
Тайван мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Хитой ҳозир ҳам ҳужум бошлаши мумкин, аммо бир неча йилдан кейин бу арзонроққа тушади, ҳарбий кучлар эса тўлиқ тайёр бўлади.
Фото: Reuters
Хитой халқ озодлик армияси 2025 йилда Тайван оролига бостириб киришга тайёр бўлади. Бу ҳақда Тайван мудофаа вазири Цю Гочжэн айтди, деб хабар берди The Guardian.
У Хитой ва Тайван ўртасидаги ҳозирги муносабатларни сўнгги 40 йил ичидаги энг мураккаби деб атади.
Гочжэннинг сўзларига кўра, Хитой ҳозир ҳам ҳужум бошлаши мумкин, аммо бир неча йилдан кейин бу арзонроққа тушади, ҳарбий кучлар эса тўлиқ тайёр бўлади.
Хитой Тайванни 1949 йилдан буён назорат қилмайди, аммо шу билан бирга, оролни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.
4 октябр куни Хитой Тайван ороли томон 52та жанговар самолёт жўнатгани хабар қилинганди.
Шунингдек, 1 октябр куни 38, 2 октябрда 39 ва 3 октябр куни 16 самолёт Тайванни безовта қилганди.
Мавзуга оид
22:07 / 26.02.2026
Хитойда аҳолининг семизлиги туфайли «шакар солиғи»ни жорий этиш таклиф қилинди
15:24 / 26.02.2026
Bloomberg: РФ ва Эрон Хитойга нефт сотиш учун нарх уруши олиб бормоқда
08:52 / 26.02.2026
Мерц Хитойда Пекинни Украинада тинчлик учун РФга таъсир ўтказишга чақирди
07:16 / 26.02.2026