Тошкентда «Спарк» ойнасидан танасини чиқариб олган оператор жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда автомобил салонидан танасини чиқариб олган йўловчи тасвирланган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракат вақтида "Спарк" русумли автомобиль салонидан чиқиб олгани акс этган.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30ларда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлганлиги аниқланди.
Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
“Операторлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролардан, энг аввало, ўз саломатликларини хавф остига қўймасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХББ маълумотида.
Мавзуга оид
16:43
Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
12:50 / 07.11.2024