• «Тизимли ўзгаришлар суд ҳокимиятида адолатни кафолатлаш тизимини яратиш, тизимда «қон алмашинуви» жараёнларини тезлаштириш ҳамда соҳага янги авлод вакилларини жалб этиш орқали амалга оширилади;
  • мустақил тергов қўмитаси ташкил этилиб, ҳеч кимга бўйсунмайдиган мустақил орган фаолияти йўлга қўйилади. Терговни холис, ҳаққоний, шаффоф ва ҳалол олиб бориш таъминланади;
  • жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаб, озодликка чиққан фуқароларнинг жамиятга тез ва самарали мослашиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилади;
  • адвокатлик институти ислоҳ қилиниб, жозибали адвокатура тизими шакллантирилади. Соҳага доир қонунчилик асослари такомиллаштирилади. Молиявий имконияти чекланган фуқаролар мурожаат қила оладиган, бунда давлат субсидияларини кўзда тутадиган янги институт ташкил этилади», – дейилади Алишер Қодиров сайловолди дастурида.