Ўзбекистон | 07:40 / 15.10.2021
7126
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошган 

Ўзбекистонда охирги йилларда ўғил болалар туғилиши кўпайган. Айнан шунинг ҳисобига республикада аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошган.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 079 190 кишини ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, бунда аёллар сони 17 432 730 нафарга тенг бўлса, эркаклар сони 17 646 460 нафарни ташкил қилган. Эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп.

Аввалроқ, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошаётгани маълум бўлганди.

Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

Мавзуга оид