Ўзбекистон | 22:16 / 23.10.2021
3012
5 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ томонидан 2019 йилги парламент сайловларидан сўнг берилган 32 та тавсиядан 18 таси тўла, 3 таси қисман қабул қилингани маълум қилинди

ЕХҲТ миссияси ҳисоботида келтирилган яна 8 тавсия эса кўриб чиқиш жараёнида.

Фото: Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиясининг 2019 йилги парламент сайловларини кузатиш бўйича ҳисоботида мамлакат сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 32 та тавсия берилганини таъкидлади.

Унинг айтишича, бугунги кунга келиб Ўзбекистон улардан 18 тасини тўла, 3 тасини қисман қабул қилган. Тавсияларнинг яна 8 таси эса кўриб чиқиш жараёнида. Низомхўжаев бу ҳақда президент сайловини кузатиш учун Ўзбекистонга келган ЕХҲТ/ДИИҲББ директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация билан учрашув чоғида маълум қилган.

Учрашувда ЕХҲТ/ДИИҲББнинг сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро стандартларга мувофиқ очиқ ва эркин сайловларни ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялари атрофлича ўрганилиб, ҳаётга татбиқ этилаётгани таъкидланган. Хусусан, ДИИҲББ томонидан Сайлов кодекси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ва «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилган.

ЕХҲТ 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сайловларни кузатиш учун ўзининг чекланган таркибдаги миссияларини мунтазам равишда юбориб келган. Жумладан, чекланган таркибдаги миссиялар 1999, 2004, 2009 ва 2014 йиллардаги парламент сайловлари ҳамда 2007 ва 2015 йиллардаги президент сайловини кузатишда иштирок этган.

Бюро илк бор 2016 йилда Ўзбекистонга 32 мамлакатдан 193 нафар кузатувчидан иборат бўлган тўлиқ таркибдаги миссиясини муддатидан олдин президент сайловини кузатиш учун юборган. Сўнгра 2019 йилда ўзаро алоқалар тарихида биринчи марта бюро директори Ингибьёрг Гисладоттир парламент сайловларини кузатиш учун 37 мамлакатдан 316 кузатувчидан ташкил топган тўлиқ миссия таркибида Ўзбекистонга келган.

Шу йилнинг 8 октябрь куни ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловни кузатиш миссияси Ўзбекистонда давом этаётган президентлик сайлови компанияси юзасидан оралиқ ҳисоботини эълон қилганди. Ҳисоботда сайловнинг ҳуқуқий асоси бўлган қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларда ДИИҲББнинг аввалги бир қатор тавсиялари ҳисобга олингани қайд этилган. Жумладан сайлов кампанияси тадбирлари тўғрисида 30 кун аввал розилик олиш талаби олиб ташланиб, ўрнига 3 кун аввал хабар қилиш талаби киритилган. Шунингдек, давлат хизматидаги кишилар томонидан кампания ўтказиш тақиқланиши, оралиқ кампания молия ҳисоботлари, сайлов низоларни ҳал қилишдаги борасидаги суд органларининг ваколатлари ажратилиши шулар жумласидан.

Шу билан бирга, ДИИҲББ бошқа фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларни муҳофаза қилишдаги камчиликларга доир тавсиялари Ўзбекистон томонидан ҳали ҳам кўриб чиқилмаганини билдирган.

“ДИИҲББнинг анча аввалги тавсиялари, жумладан овоз бериш ҳуқуқларига, мустақил номзодларни тақиқлашга ва кампанияни муқобил манбалардан молиялаштиришга ва фуқаро кузатувчиларга йўл қўйиш ҳамон кўриб чиқилмаган. Конституцияда кафолатланган фундаментал инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қуйи қонунлар билан чекланганлигича қолмоқда. ДИИҲББнинг аввалги тавсияларига қарамай, туҳмат ва обрўга путур етказиш, гарчи 2020 йилда ушбу қилмиш учун санкциялар қаторидан қамоқ жазоси олиб ташланган бўлса-да, ҳамон жиноят ҳисобланади.

Экстремизм кенг таърифланиб, эркин талқин ва қўллаш имкониятига йўл қўяди. 2021 йилдаги конституцияга ўзгартиш билан йиғилиш эркинлигини қонуности актлар билан чеклаш тақиқланди, аммо йиғилиш эркинлиги бирор махсус қонун билан тартибга солинмайди. Бироқ жиноят ва маъмурий қонунларда ноқонуний йиғилишлар ва рўйхатга олинмаган уюшмалар тақиқланади ва улар учун жазо тайинланган. ДИИҲББ аввал ортиқча юк ҳосил қиладиган ва ихтиёрий қўллашга очиқ деб баҳолаган сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказишга доир қонун ҳужжатлари ҳамон ўзгартирилмаган”, – дейилади ЕХҲТ тегишли бюроси ҳисоботида.

Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайлови 2021 йил 24 октябрга белгиланган. Сайловда «Миллий тикланиш»дан партия етакчиси Алишер Қодиров, ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, «Адолат» СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова Ўзбекистон президентлиги учун кураш олиб боришади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани