Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри полицияси одам савдосида гумон қилинган 27 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Yohnhap агентлиги хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, улар 2020 йил мартдан 2021 йил сентябргача Пусан ва Улсан шаҳарлари ҳамда Кёнсан-Намдо провинциясида қўшмачилик билан шуғулланган. 

Қайд этилишича, қўлга олинганлардан бири суд хавфсизлик хизмати ходими ҳисобланади. У фоҳишахона ташкил этиш, бошқа жиноий гуруҳлар билан алоқа ўрнатиш, фуқароларга ҳужум қилишда гумонланмоқда.

Полиция қўлга олинганлардан 150 млн вон (130 минг доллар) маблағни мусодара қилган.