Жамият | 18:15 / 30.10.2021
4824
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 7-синф ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманганда Nexia-3 7-синф ўқувчисини уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманида Nexia-3 йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йил 21 октябрь куни соат 15:00 ларда Учқўрғон тумани «Қумтўғон» МФЙ Янгиобод кўчасида Учқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида яшаган, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган болани уриб юборган.

Оқибатда 13 ёшли бола олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид