Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги чангли ғуборнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвири эълон қилинди
Жорий йилнинг 5 ноябр куни биринчи ярмида сунъий йўлдошдан олинган тасвир эълон қилинди. Унда чангли ғубор Ўзбекистон ҳудудини қанчалик қоплаб олганини кўриш мумкин.
Фото: UzbMeteo
UzbMeteo гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида ёзилишича, чангли ғубор ҳодисаси билан боғлиқ хиралик Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари, Тожикистоннинг Сўғд, Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё, қисман Жиззах ҳамда Фарғона водийси вилоятлари атмосферасини булут мисол қоплаб олган.
“Сурхондарё вилояти осмонида ҳам бироз хиралик мавжуд эканлиги тасвирдан аён”, дейилади каналда.
Маълумот учун, 4 ноябрь кечасида Тошкент ҳавосида чанг миқдори белгиланган миқдордагидан 30 баробаргача ортган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзгидромет” вакили маълум қилди.
“Ўзгидромет” кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чангли ғубор ҳодисаси кузатилмаган.
Республика ҳудудида 12 ноябрь кунига қадар ёғингарчиликлар (жанубий вилоятлардан ташқари) кузатилмаслиги турли хил иқлимий модель, сунъий йўлдошлардан олинаётган реал вақтдаги тасвирлар, ер усти ва атмосфера қатламларидаги об-ҳаво хариталари таҳлили асосида мутахассислар томонидан прогноз қилинмоқда. Мутахассислар таҳлилига кўра, атмосфера ҳавосида чанг-ғуборларнинг яқин кунлар ичида сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Мавзуга оид
20:50 / 01.02.2026
SpaceX орбитага 1 млн дона сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
07:50 / 07.01.2026