Қонун лойиҳасида давлат ҳисобидан ажратиладиган адвокатлар терговчи ёки бошқа процесс иштирокчиси томонидан эмас, балки электрон тизим орқали автоматик танланиши назарда тутилмоқда. Бу эса адвокатларнинг терговчилар олдидаги тили қисиқлигига барҳам бериши аниқ. Шу билан ҳаммаси бахтли якун топадими?
“Чўнтак адвокати” ким?
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан қуйидаги ҳолларда адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилгани учун ҳақ давлат ҳисобидан тўланади:
- оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,70 фоизи (433 минг сўм)дан ортиқ бўлмаган шахслар;
- гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек, ЖПК 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда.
Яъни, кам таъминланган, шунингдек вояга етмаган ёки ўзини ҳимоя қила олмайдиган даражадаги жисмоний нуқсонларга эга шахслар адвокат хизматидан воз кечган тақдирда, улар адвокат хизмати билан давлат ҳисобидан таъминланади.
Амалиётда мана шундай ҳолатларда терговчи ўзи истаган ва “гапга кирадиган” адвокатни келтиришга ҳаракат қилади. Чунки, бундай адвокатни фақат кўрсатилган қоғозга қўл қўйиб бериш орқали маълум миқдорда давлатдан ҳақ олиш қизиқтиради ва у учун ҳимояси остидаги шахсни ҳимоя қилиш заррача аҳамиятга эга бўлмайди. Борди-ю, адвокат актив ҳимоя қилишга киришадиган бўлса, бу терговчининг ишини қийинлаштиради ва кейинги сафар терговчи томонидан чақирилмаслик эҳтимоли пайдо бўлади.
Айнан мана шундай тоифа адвокатлар “чўнтак адвокат” деб аталади ва адвокатура тизимининг обрўсига доғ ҳисобланади.
“Чўнтак адвокат”лари қанча ҳақ олади?
“Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилгани учун тўлов ҳар бир кун учун БҲМнинг 50 фоизи (135 минг сўм) миқдорида амалга оширилади.
Амалиётда “чўнтак” адвокатлиги билан боғлиқ ўта ғайритабиий ва шармандали ҳолат ҳам кузатилган. Хусусан, 2019 йили Зангиота туманида бир адвокат бир кунда 162 одамга “хизмат кўрсатгани”







