Ҳодиса денгизда кўриниш ёмон бўлган шароитда юз берган.
Узунлиги 260 метрдан ошадиган ҳарбий кема 10 метрлик елканли яхта билан тўқнашиши оқибатида яхтанинг мачтаси синиб кетган, бироқ у сув юзасида қолган. Яхтада йўловчилар бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув яхта капитани айби билан юз берган.
Айни вақтда денгизчилар яхта билан хавфли яқинлашишни нима учун кўра олмаганларини аниқлаш бўйича тафтиш олиб борилмоқда.











