Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида кўп қаватли уйда қулфланиб қолган 1 ёшли бола қутқарилган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз тумани Шаматон маҳалласида жойлашган қаватли уйлардан бирида яшовчи фуқаро 2021 йил 17 ноябр куни соат 12:20 ларда туман ФВБ га қўнғироқ орқали мурожаат қилган.
У ўз мурожаатида темир эшик қулфланиб 1 ёшли фарзанди уй ичкарисида қолиб кетгани, хонадон ичида газ плитаси ёниқ экани ва фарзандидан хавотир олаётганини айтган.
Олинган хабардан сўнг туман ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борган. Ходимлар қисқа вақт ичида хонадонга ташқи дераза орқали киришган ва қулфланиб қолган хонадон эшигини очиб, болажонни онасига соғ-саломат топширишган.
Қашқадарёда кўп қаватли уйда қамалиб қолган 2 ёшли қизча қутқарилди












