
Фото: Reuters
Австрия канцлери Александр Шалленберг локдаун ҳозирча 20 кунга жорий этилгани, 2022 йил 1 февралидан бошлаб мамлакатда эмланиш мажбурий бўлиши ҳақида айтди.
Расмийлар янги касалланиш ҳолатларининг рекорд кўрсаткичи ҳамда ғарбий Европадаги энг паст эмланиш даражаси сабабли ана шу қадамни қўйди.
“Биз бешинчи тўлқинни истамаймиз”, — деди Шалленберг ўз қарорини тушунтираркан. Сўнгги ҳафта маълумотлари шуни кўрсатдики, касалланиш даражаси 100 минг кишига 990та ҳолатни ташкил қилди. Соғлиқни сақлаш вазири Вольфганг Мюкштейн бу рақамлар билан карантинни жорий этиш зарурий чорага айланганини айтди.

Фото: Reuters
Австрияликлар яна уйда қолиб ишлашларига тўғри келади. Озиқ-овқат дўконларидан ташқари қолган барча дўконлар ёпилади. Мактабларга фақат айрим сабабларга кўра масофадан таълим ололмайдиган ва мактабга бориб ўқишга эҳтиёжи борларгина келишади.
Ана шундай қоидалар 12 декабрь кунигача амал қилади, бироқ улар 10 кундан кейин қайта кўриб чиқилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий директори Ҳанс Клюге қиш оғир бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
У Европада юқумлироқ дельта варианти тарқалиши ижтимоий масофа ва ниқоб тақиш каби профилактика чораларидан воз кечилгани фонида эмланиш ҳали ҳам паст даражада қолаётганини айтиб ўтди.
Германия: фавқулодда ҳолат ва Рождество сўроқ остида

Фото: EPA


















