Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲҚ: “Чапга бурилиш тақиқланади” белгисида қайрилиб олса бўладими?
Kun.uz'нинг йўл ҳаракати қоидаларига оид видеодарсларининг навбатдагисида мутахассис Носиржон Зокиров йўл белгиларига оид кўплаб ҳайдовчиларни иккилантирадиган айрим масалаларга аниқлик киритиб ўтади.
Шундай ҳолатлардан бири “Ҳаракатланиш тўғрига ва ўнгга” белгиси билан боғлиқ.

Бу белги биринчи қатнов қисмига таъсир қилади. Кўриб чиқилаётган ҳолатда, битта чорраҳа, иккита қатнов қисмларининг кесишмаси бор. Бундай ҳолатда ҳайдовчи тўсатдан қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетмаслиги ёхуд қайрилиб олмаслиги учун 4.1.4 белгиси ўрнатилади.


Демак, бурилаётган ёки кесиб ўтилаётган йўлда камида 2та қатнов қисми бўлса, бу белги биринчи қатнов қисмига таъсир қилади.
Бундан ташқари, “Чапга бурилиш тақиқланган” йўл белгиси ҳам шундай чорраҳада биринчи қатнов қисмига таъсир қилади, иккинчисига эмас. Қолаверса, у қайрилиб олишни тақиқламайди.

Мавзуга оид
22:22 / 26.02.2026
Адлия вазирлиги ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик жорий этиш бўйича таклиф киритди
17:57 / 14.01.2026
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди
20:31 / 02.11.2025
Энди айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантириш берилади
21:31 / 16.09.2025