Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилади
Филиалда ўқиш 2022 йилдан бошланади. Таълим кундузги шаклда контракт асосида амалга оширилади.
«Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди.
Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.
Таълим 2022-2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.
Шунингдек, филиалда таълим жараёни рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, вебинар ва онлайн технологияларини амалиётга татбиқ этган ҳолда ташкил этилади.
Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилади.
Маълумот ўрнида, Пиза университети расман 1343 йилда ташкил этилган, бироқ бир қатор олимлар унинг келиб чиқиши XI асрга бориб тақалишини таъкидлайди.
Пиза университети қишлоқ хўжалиги, астрофизика, информатика, муҳандислик, тиббиёт ва ветеринария соҳаларида йигирмата юқори даражадаги факультет ва тадқиқот марказларига эга. Университет Жаҳон университетларининг академик рейтингида 151, «QS Жаҳон университетлари» рейтингида 383 ўринда туради. Унда 46 минг талаба таҳсил олади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026