Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор экани аниқланди
Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирида таҳсил оладиган 13 ёшли қизнинг ҳомиладорлиги аниқланган. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати буни тасдиқлади.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчи қиз ҳомиладор экани аниқланган. Қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган.
Вилоят ХТБ ахборот хизмати Kun.uz’га берган изоҳида ҳозирда мазкур ҳодиса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда ўрганилаётганини маълум қилди.
“Ҳозирда ушбу хабар юзасидан тегишли ҳуқуқ-тарғибот органлари билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича батафсил маълумот берилади”, дейилади ХТБ тақдим этган маълумотда.
Шунингдек, вилоят ИИБ ахборот хизмати 2008 йилда туғилган қизнинг ҳомиладор бўлиб қолгани ҳолати юзасидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди.
“Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати тақдим этган маълумотда.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026