Икки ўғли хасталанган ёлғиз она хорижда мушкул вазиятда қолди
Ёш бўлса ҳам Бобомуроднинг кўрмаган азоби қолмади: етимлик, оиладан айрилиш хасталик билан синалмоқда. 3 фарзандни ёлғиз ўстирган онаси учун оилада икки беморнинг парвариши ва даволатиш ҳам юкланган. Беморнинг акаси руҳий хасталикка чалинган.
34 ёшида инсон ўз умрининг энг самарали ва мазмунга тўла дамларини бошдан кечиради. Фарғоналик Бобомурод Охунжонов айни шу ёшида даволаниш учун хорижда, оғир аҳволда қолаётгани ҳақида унинг яқинлари хабар беришди.
Йигитнинг шу вақтга қадар ўтган ҳаёти ҳам машаққатлар билан тўла бўлган. 7 ойлик чақалоқлигидаёқ отаси вафот этиб, 3 фарзанд ёлғиз онанинг қўлида қолишган.
2014 йилда Бобомуродга жигар циррози ташхиси қўйилган. Бу касаллик унинг ҳаётига чексиз талафот етказди: саломатлигидан, оиласидан айирди. 7 йил бу дард билан курашиб яшаган беморга жигар кўчириш фойда беришини айтишгач, яшаб турган уйларининг ярмини сотиб, Ҳиндистонга жўнаб кетишган. Ҳозир бемор, унга донорлик қилаётган опаси ва онаси хорижда бўлиб туришибди. Уларнинг операциядан кейинги тикланишлари ва ватанга қайтишлари учун маблағ йўқлиги ташвишлантиради.
“Уйимизнинг ярмини сотиб даволатишга ҳаракат қилдик. Ўғлимнинг аҳволи тобора оғирлашавергач, жигар кўчириш операциясини қилдиришга мажбур бўлдик. Ҳозир ўғлим бир нечта босқичли операцияларни бошдан ўтказди. Жигардан ташқари ошқозонида ҳам муаммолар чиқиб, операция оғирроқ ўтди. Ҳозир Ҳиндистондаги клиникадамиз, маблағимиз тугаб қолди. Боламнинг аҳволи анча оғир, шу ердан эсон-омон тузалиб чиқиб кетиш насиб қилсин”, дейди беморнинг онаси Хосият Қурбонова.
Бобомурод оиладаги ягона бемор эмас, акаси ҳам руҳий хасталикка чалингани боис оилада онадан бошқа боқувчи йўқ. Ўзидан орттириб бошқаларга яхшилик илинувчи инсонлар мадади билан бу оиланинг мушкули осон бўлиб, бир фарзанд онасига тиргак бўлса, ажаб эмас.
Бобомурод Охунжоновга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0417 6513 3807 Бобомурод Охунжонов номида
Ҳумо: 9860 0303 6125 8830 опаси Юлдузхон Рустамова номида
Сбербанк: 4279 3806 2483 4745 поччаси Абдухалил Рустамов номида
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024