Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kam Air авиакомпанияси Кобул ва Тошкент ўртасида парвозларни тикламоқда
Фото: Wikimedia
Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси 14 декабрдан бошлаб Кобул ва Тошкент ўртасида авиақатновни тиклайди, деб хабар бермоқда «Спутник».
«Бизда яхши янгилик бор – 14 декабрдан парвозларни тиклаймиз», — дейилади авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарида.
Kam Air вакилининг таъкидлашича, дастлаб йўловчи рейслари ҳафтасига икки марта - сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Ноябрь ойи охирида Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги Kam Air раҳбари Замари Қамгар баёнотига таяниб, Кобул ва Тошкент ўртасидаги ҳаво қатнови декабрь бошида тикланиши мумкинлигини хабар қилганди.
Қамгарнинг айтишича, ҳаво транзити муаммоси ҳал қилинган.
Бироқ ўшанда Ўзбекистон томони Кобул ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновлар қайта тикланиши ҳақида ҳеч нарса билмаслигини билдирган.
Мавзуга оид
12:05 / 31.01.2026
Тошкент–Атирау ўртасида тўғридан тўғри мунтазам авиақатнов очилади
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026