Қашқадарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган электромонтёр ашёвий далиллар билан ушланди.
Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Нишон тумани ЭТК электромонтёри А.И. хизмат мавқеидан фойдаланиб, 4 млн сўм эвазига фуқаро Ш.Х.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилиб, олдиндан 1,5 млн сўмини қўлга киритган.
У қолган 2,5 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











