Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда Nexia йўловчиси вафот этди
Сурхондарё вилояти Узун туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 декабр куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-101 автомобил йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Боботоғ-Узун тумани маркази йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси ва Nexia машинаси ўзаро тўқнашган. Оқибатда Nexia'да йўловчи сифатида келаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур ЙТҲга Isuzu юк машинаси ҳайдовчисининг қайрилиб олиш учун ҳаракатланиб Nexia'нинг йўлига чиқиб кетгани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда Узун тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026