Наманган вилоятининг Чуст туманида шу кунгача “Universalbank”нинг мини-банки фаолият юритиб келаётган эди. Фаол ривожланаётган банк мижозлари сони 11 мингдан ошди. 14 декабрь куни туман марказида “Universalbank” филиали муҳташам биносининг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирни Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари Жамшид Баҳодиров очиб бергач, сектор раҳбарлари ўз тилакларини билдирдилар. “Universalbank” кузатув Кенгаши раиси Анвар Ирчаев туман аҳли ва банк мижозларини иш юритиш учун барча қулайликларга эга банк филиали биносининг очилиши билан табриклади.

Мутасаддилар ва меҳмонлар янги иншоотда яратилган шароитлар билан танишдилар.

“Таъкидлаш жоизки, бу йил банкимиз учун омадли йил булди. Чуст филиали жорий йилда фаолият юритишни бошлаган иккинчи филиалимиздир. Мижозларимиз, ҳамкорларимиз ишончи туфайли “Universal bank” ривожланмоқда, кенгаймоқда. Мослашувчан тарифлар, мижозлар бизнесининг ўзига хос хусусиятларига индивидуал ёндашув, бозор эҳтиёжларига мос равишда янги замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқариш – банкимиз асосий йўналишлари.