“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” талабларига мувофиқ тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларини “big four” катта тўртликка кирувчи Халқаро аудиторлик компанияси — “Ernst & Young” МЧЖ томонидан аудиторлик текшируви ўтказилди ва якунда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” талабларига мувофиқ тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботлар “Ижобий аудиторлик хулосаси”га эга бўлди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019, 2020 ва 2021 йилги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботларини 2021 йил 31 март куни “Ernst & Young” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ Халқаро аудиторлик текшируви ўтказилди.

Халқаро аудиторлик текширувини ўтказишда ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботларини тузишга Халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш мақсадида “HLB Tashkent” МЧЖ билан 2021 йил 7 сентябр куни шартнома имзоланди.

Бундан ташқари, 36-сонли “Активларнинг қадрсизланиши” Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти талабларига мувофиқ жамият активларини қадрсизланишга текшириш бўйича “KPMG Valuation and Consalting” МЧЖ билан 2021 йил 22 сентябрда шартнома имзоланди.

Мазкур хулоса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг молиявий фаолиятига Халқаро даражада баҳо бериб, Акциядорлик жамиятининг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, Халқаро кредит рейтингларини олиш, акцияларини халқаро биржа бозорларига олиб чиқиш каби бир қатор афзалликларни тақдим этади.

Шу билан бирга, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки