Тошкентда ўзини Президент администрацияси ходими сифатида таништириб, афғонистонлик тадбиркорнинг ишини ҳал қилиб бериш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳокимига қўнғироқ қилган давлат хизматчиси озодликдан маҳрум этилди.

Kun.uz танишган суд ҳукмига кўра, 38 ёшли И.Ж. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Департамент бошлиғи лавозимида ишлаган. 2026 йил апрел-май ойларида И.Ж.га собиқ қўшниси бўлган афғонистонлик тадбиркор Термиз шаҳридаги ресторан ўрнида кўп қаватли уй қурмоқчилигини айтиб, шунга Сурхондарё вилоят ҳокимидан рухсат олишда ёрдам сўраган.

И.Ж. президент ёрдамчиси Б.Мавлоновнинг “Комил” исмли котиби борлиги ҳақида аввалдан билган. 2026 йил 2 июн куни кечки пайт Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини “Администрациядан Комилман”, дея таништирган. Сўнгра ҳокимдан хорижий корхонага доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли ҳудуддаги “Дипломат” ресторани ўрнида “дом” қуришга рухсат беришни сўраган.

И.Ж. судда айбига иқрор бўлмаса-да, вилоят ҳокимига ўзини “Администрациядан Комил” исмли шахс сифатида таништирганини тан олган.

“Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Департамент бошлиғи лавозимида ишлаб келаман. 2026 йил май ойи бошларида миллати афғон бўлган собиқ қўшним қўнғироқ қилиб, кўришиб олишни таклиф этди.

Суҳбат давомида у менга Термиз шаҳрида вилоят ҳокимлиги биноси яқинида ўзларига тегишли 50 сотих ер майдонида жойлашган ресторан ўрнига кўп қаватли турар жой қуришни режалаштирганини, аммо бунинг учун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов рухсат бермаётганини, ҳоким билан гаплашиб, розилигини олиб беришда ёрдам сўради. Унинг гапларини тинглаб, “Ака, майли, мен бир ҳаракат қиламан, вилоят ҳокими билан гаплашиб кўраман” дедим”, деган судланувчи ўз кўрсатмасида.

Шундан сўнг И.Ж. Улуғбек Қосимовга қўнғироқ қилган ҳамда ўзини Президент администрациясидан “Комил” деб таништирган.

“Термиз шаҳрида вилоят ҳокимлиги ёнидаги “Дипломат” номли ресторан ҳудудига бир тадбиркор кўп қаватли турар жой қурмоқчи экан. Аммо у ерга кўп қаватли турар жой қуриш учун сизнинг розилигингиз керак экан. Шу масалада амалий ёрдам керак”, деган И.Ж. ҳокимга.

Улуғбек Қосимовнинг жавоби эса шундай бўлган:

“Комил ака, бу масаладан хабарим бор. Сабаби ушбу афғон тадбиркор менга мурожаат этган. Аммо мен унга ҳолатни батафсил тушунтирмай, розилик бермаслигимни жавоб қилганман. Аммо агарда ушбу тадбиркор Термиз шаҳрининг бошқа ҳудудидан кўп қаватли турар жой қуриш истагида бўлса, ер майдонини ажратиб беришда ёрдам бераман. Мен унга розилик бермаслигимнинг сабаби, ушбу ресторан ёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маъмурий бинолари мавжуд