Францияда янги йилга ўтар кечаси бир неча юз автомобилга ўт қўйилди. Бу ҳақда BFM TV телеканали мамлакат ички ишлар вазири Жералд Дарманенга таяниб хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси 874та автомобилга ўт қўйилган.

Қайд этилишича, бу аввалги йиллардагига нисбатан камроқни ташкил этади, масалан, 2019 йилда 1,3 мингдан ортиқ машина номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилган.

Дарманен шунингдек, ўтган тунда мамлакат бўйича 440 киши ушлангани, уларнинг 380 нафарга яқини ҳибсга олинганини айтди.