Буюк Британия ва Францияда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди.
Буюк Британияда ўтган суткада 218 минг 724 кишида коронавирус аниқланди – бу пандемия бошланганидан буён максимум кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакатдаги жами ҳолатлар сони 13,6 миллионга етди.
Францияда 24 соат ичида 271 минг 686 та ҳолат қайд этилди. Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 10,5 миллиондан ошди.
Сешанба куни Жонс Ҳопкинс университети АҚШда бир суткада бир миллиондан ортиқ ҳолат аниқланганини маълум қилганди.












