“Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабарига кўра, у Жомий қурилиш бозори олдидаги светофорда тўхташ учун секинлашаётган вақтида йўл қатнов қисмининг биринчи бўлагида ҳаракатланаётган пиёда тўсатдан автобус томонга мувозанатини йўқотиб йиқилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Натижада, пиёда воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулосага кўра, пиёда маст ҳолатда бўлган, дейилади маълумотда.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. "Тошшаҳартрансхизмат"нинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.