Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда фарзанди кўз ўнгида хотинини ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
Фото: AP
Сирдарё туманида ўзаро жанжал пайтида вояга етмаган фарзанди кўз ўнгида хотинини ўлдирган шахс узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сирдарё туманида яшовчи Х.А. хотини Х.С. билан ўзаро келиша олмай, алоҳида яшай бошлаган. Шу орада у хотинини ўлдириш учун ёнида ошхона пичоғини олиб, тунда хотини вақтинча яшаб турган уйга борган.
Девордан ошиб ўтиб, хотини Х.С.ни уйғотиб, эшик олдига олиб чиққан ва у билан яна жанжаллашган. Шу пайт уларнинг 3 ёшли қизи шовқиндан уйғониб кетиб, уларнинг олдига чиққан. Шундан сўнг Х.А. ўзи билан олиб борган ошхона пичоғи билан хотинига бир неча бор зарба берган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида судя Х.А.ни Жиноят кодексининг 97-модда, 2- қисми «ж» бандида белгиланган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган. Унга 17 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025