Хоразм вилояти, Янгибозор тумани ҳокими ўринбосари автомобили оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бир инсон ҳаётдан кўз юмди.

11 январь куни эрталаб Урганч шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Урганч шаҳрида яшовчи 27 ёшли фуқаро «Нексия» русумли автомобилида ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва Янгибозор тумани ҳокими ўринбосарининг 55 ёшли ҳайдовчиси бошқариб келаётган «Нексия» русумли хизмат автомобили билан тўқнашган. Хизмат автомобилида ҳоким ўринбосари бўлмаган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёш ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.