Ўзбекистон | 08:57 / 25.01.2022
1075
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда мораторий даврида қанча дарахт сақлаб қолингани маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўраб қилган мурожаатлари таҳлил қилинган. Унга кўра, ҳудудда ушбу давр мобайнида 286 минг 184 туп дарахт сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хабарига кўра, 2019-2021 йилларда мораторий давомида жами 196 та мурожаатда давлат ўрмон фондига кирмайдиган 289 минг 772 туп дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган.

Шундан 3590 туп дарахтни кесишга, 203 туп дарахтга шакл беришга, 75 туп тухумдан экилган баландлиги 15-20 см бўлган ёш ниҳолларни кўчириб ўтказишга ижобий хулоса берилган. 82 та мурожаат рад этилиб, 286 минг 184 туп дарахт сақлаб қолинган.

Бундан бир муддат олдин Нукус шаҳрида 300 дан зиёд дарахт каллаклаб ташлангани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид