Тошкент шаҳрида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар хатловдан ўтказилади.
Пойтахт ҳокимининг қарорида белгиланишича, хатловда касалланган, зарарланган, қуриган, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари ҳисобга олинади.
Хатлов ўтказиш ва уларнинг реестрини шакллантириш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи тузилади.
Хатлов давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган, табиий омиллар ва зараркунандалар таъсирида касалланган, зарарланган, қуриган, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар аниқланганда улар белгиланган тартибда рухсатнома олинган ҳолда кесилади.














