Тошкентда иккита автобус иштирокида ЙТҲ юз берди. Ҳайдовчилар ишдан бўшатилди
Тошкентда иккита йўловчи автобуси ўртасида тўқнашув содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 январь куни соат 16:10 ларда 12-автобус саройи филиалига бириктирилган 75А-автобус йўналиши ҳайдовчиси А.Ё. “Исузу” русумли 75А-йўналишдаги автобусни, Чўпонота кўчаси бўйлаб бошқариш жараёнида, “Райҳон” кафеси қаршисида ўзидан олдинда ҳаракатланаётган мазкур йўналишдаги “Исузу” русумли, ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги автобусни орқа қисмига бориб урилган.
Ҳодиса натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаганлиги аниқланди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасадди ходимлари томонидан олиб борилган хизмат суриштируви давомида ҳар икки ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига, йўналиш интизомига ҳамда лавозим мажбуриятларига риоя қилмаганликлари сабабли, улар билан корхона ўртасида тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинди.
“Шу билан бирга, шуни маълум қиламизки, автобусларга етказилган моддий зарар белгиланган тартибда ишдан бўшатилган ҳайдовчилардан ундирилади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
18:36 / 26.09.2024
Тошкентда 63 ёшли эркак автобусда вафот этди
15:54 / 25.09.2024
Тошкентда икки автобус ўзаро тўқнашди
19:38 / 18.09.2024