Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амир Темур «ўлим отаси» сифатида таърифланган видеороликка расмий муносабат билдирилди
Амир Темур қонхўр сифатида таърифланган «Индиана Жонс Ўзбекистонда» номли видеоролик Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан тасвирга олинмаган.
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Индиана Жонс Ўзбекистонда» номли видеоролик ўзбек жамоатчилиги томонидан танқидларга учради.
Унда Амир Темур «ўлим отаси», дунёдаги энг машҳур босқинчилардан бири сифатида таърифланган. Шунингдек, унинг қўлида 17 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлгани, бу эса XIV асрда Ер юзидаги барча аҳолининг 5 фоизини ташкил этиши маълумот сифатида келтирилган.
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, ушбу видеоролик вазирлик ташаббуси билан тасвирга олинмаганини маълум қилди.
«Вазирлик видеоролик аввалида соҳибқирон Амир Темур ҳақида айтилган фикрларга хайрихоҳ эмас. Шундай бўлса-да, қайд этиш жоизки, видеороликларда томошабиннинг эътиборини жалб қилиш учун ҳам “бадиий тўқима” қўлланган бўлиши мумкин, бу аудиторияни жалб қилиш мақсадида тез-тез ишлатиладиган услубдир. Видеороликнинг ўзини умумий оладиган бўлсак, бу каби видеолар мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда ижобий хизмат қилади.
Шундай экан, ОАВ вакиллари ва блогерларни одамларни чалғитувчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликка, савол туғилган тақдирда вазирлик матбуот хизматига мурожаат қилиб аниқлик киритишга чорлаб қоламиз», дейилади муносабатда.
Маълумот учун, ушбу видеороликнинг продюсери бир муддат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Беҳруз Ҳамзаев (Mike Jones) ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:58 / 12.04.2026
Темурийлар меросини ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
11:22 / 24.03.2026