Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Spark машинасида ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида машинанинг мотор қисми ёниб зарарланган.
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 7 февраль куни соат тахминан 13:20ларда Китоб тумани Янгиобод кўчасида ҳаракатланиб бораётган Spark машинаси ёнаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, соат 13:27да битта ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, 13:29да ёнғин қуршаб олинган ва 13:35ларда бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Фақат машинанинг мотор қисми ёниб зарарланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 7 феврал куни Чироқчи туманидаги сиқилган газ қуйиш шохобчасида «Камаз» юк машинаси ёниб кетганди.