Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республика бўйича 69 198 та туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 918 тага кўп. 

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 8 516 та ҳолат. Кейинги ўринлардан 7 528 та туғилиш ҳолати қайд этилган Фарғона вилояти ва 7 417 та туғилиш кузатилган Қашқадарё вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Андижон вилояти – 6 249 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 6 060 та; 
  • Наманган вилояти – 6 046 та;  
  • Тошкент шаҳри – 5 864 та;
  • Тошкент вилояти – 4 184 та; 
  • Бухоро вилояти – 3 493 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 3 408 та;  
  • Хоразм вилояти – 3 386 та; 
  • Жиззах вилояти – 3 198 та;  
  • Навоий вилояти – 1 934 та;  
  • Сирдарё вилояти – 1 915 та.