Ўзбекистон | 08:38 / 16.02.2022
4574
1 дақиқада ўқилади

Молиявий назоратга оид қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади

Фото: Fotolia

Ўзбекистонда молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

“Ўзбекистон давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.

2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади.

Молия вазирлиги тизимида Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси (40 та штат бирлигидан иборат) ташкил этилади.

2022 йил 1 ноябргача ходимлар молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид