Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, воқеа 18 февраль куни соат 20:30ларда содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Т. 3 ёшли набираси билан Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасига борган. Набирасини кўтариб олган бобо 5- ва 4-қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1-қаватга тушиб кетган ҳамда воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган набира эса шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.