Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарлари ҳамда Сирдарё вилоятида 30 август куни ҳавонинг максимал ҳарорати бўйича тарихий рекордлар кузатилди.
Ўзгидромет хабарига кўра, 30 август куни:
- Бухоро шаҳрида максимал ҳаво ҳарорати 39,3°C ни ташкил этиб, 1945 йилда қайд этилган ҳарорат кўрсаткичини такрорлади.
- Самарқанд шаҳрида максимал ҳаво ҳарорати 38,0°C ни ташкил этиб, ушбу санада 1937 йилда қайд этилган ҳарорат кўрсаткичини такрорлади.
- Навоий шаҳрида 30 август куни максимал ҳаво ҳарорати 40,5°C ни ташкил этиб, 2010 йилдаги 38,0°C кўрсаткични ортда қолдирди.
- Сирдарё вилоятида максимал ҳаво ҳарорати 38,1°C ни ташкил этиб, 2025 йилда қайд этилган кўрсаткични такрорлади.







