Январь ойида жамоа бош мураббий Александр Ежов билан хайрлашди. У 2017 йилдан бери (орада танаффуслар билан) клубни бошқариб келаётган эди. Ежов қўл остида «Хоразм»нинг Про-Лигадаги энг яхши натижаси ўтган мавсумда қайд этилди – 5-ўрин.
Бош мураббийликка 50 ёшли мутахассис Руслан Аҳмедов таклиф этилди. У Хоразм футболига бегона эмас: шу ерда туғилиб ўсган, футболчи сифатида «Хоразм» клуби шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида «Машъал», «Сўғдиёна», «Шўртан», «Металлург» клублари штабида ишлаган.

Руслан Аҳмедов қўл остида «Хоразм» клуби қарийб 1 ой давомида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Бир қатор назорат ўйинларида иштирок этди.
Натижалар қуйидагича:
«Хоразм» - «Онтустик» (Қозоғистон) 3:2
«Хоразм» - «Ғиждувон» 2:2
«Хоразм» - «Зомин» 4:4
«Хоразм» - «Машъал» 1:0
«Хоразм» - «Нефтегазмонтаж» 4:1
«Хоразм» - «Шўртан» 1:0
«Хоразм» - «Чиғатой» 2:1

Ўқув-машғулот йиғинидан сўнг «Хоразм» клуби таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, 10 футболчи билан шартнома имзоланди. Уларнинг орасида 20 ёшли камерунлик ҳужумчи ҳам бор.
Таклиф этилган футболчилар:
Озодбек Ражабов (14.01.2002, Жиззах вилоятида туғилган), ҳимоячи, «Насаф» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Жаъфар Каримов (01.09.2001, Қашқадарё вилоятида туғилган), ҳимоячи, «Насаф» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Улуғбек Шарипов (06.03.2001, Тошкент вилоятида туғилган), ҳимоячи, «Металлург» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Шерзод Ғуломжонов (23.04.2001, Наманган вилоятида туғилган), яримҳимоячи, «Навбаҳор» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.

















