Ўзбекистон | 09:46 / 04.03.2022
29222
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар бир кунда банклардан 60 миллион рубл сотиб олди

Ўзбекистонликлар жорий йилнинг 3 март куни банклардан 60 миллиондан ортиқ рубл сотиб олди.

Марказий банк маълумотларига кўра, аҳоли банкларга 5,4 миллион рубль сотган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 март куни ўзбекистонликлар 26,3 миллион доллар сотиб олиб, банкларга 27,9 миллион доллар сотган.

Евро бўйича юқоридаги кўрсаткич мос равишда 118 минг ва 68 мингни ташкил қилди. 

Аввалроқ, Ўзбекистонда рубл курси бўйича тавсиявий коридор белгиланганди.

Ўзбекистонда банкларга рубл айирбошлашни тўхтатиб қўймаслик, сотиб олиш ва сотиш курси ўртасидаги фарқни “мақбул даражада” сақлаб туриш “тавсия этилди”. Иқтисодчилар бу қарорни “рублдаги барча рискларни сўмга юклаш” деб таърифлаб, Ўзбекистонга “вагонларда рубл кириб, вагонлаб доллар чиқиб кетиши”дан огоҳлантирди.

Мавзуга оид