Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2021 йилда Ҳиндистондан 300 млн долларлик дори импорт қилган
2021 йилда 63 та давлатдан фармацевтика маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Getty Images
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 63 та давлатдан қиймати қарийб 1,6 млрд АҚШ долларига тенг бўлган фармацевтика маҳсулотлари импорт қилинган.
Қайд этилишича, фармацевтика маҳсулотлари импорти ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 437 млн АҚШ долларига ошган.
2021 йилда Ўзбекистон энг кўп фармацевтика маҳсулотларини импорт қилган давлатлар орасида Ҳиндистон етакчилик қилмоқда – 300,8 млн доллар.
Кейинги ўринлардан мос равишда Хитой (290,6 млн доллар), Россия (145 млн доллар), Украина (86 млн доллар), Германия (78 млн доллар), Венгрия (74 млн доллар), Латвия (68,5 млн доллар) ва Туркия жой олган (66 млн АҚШ доллари).
Бундан олдин Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026