Ўзбекистон | 15:27 / 08.03.2022
18372
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент имтиҳон маркази бўлғуси ҳайдовчилар учун имтиҳонларга тайёрловчи махсус экспресс-курсларни йўлга қўйди

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган, уларда 2 426 киши ҳалок бўлган. Бу кунига 6 нафар инсон ЙТҲ сабаб вафот этаётганини кўрсатади. Давлат раҳбари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаларининг олинишидаги коррупцион ҳолатларни кескин қисқартириш, бунинг учун тизимни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича коррупциядан холи, инсон омилисиз, электрон тарзда назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказадиган Ўзбекистондаги илк автоматлаштирилган комплекс иш бошлади.

Ўтган вақт ичида шу нарса имтиҳон топшираётганларнинг катта қисми ўқув марказларини тамомлаб келган бўлсалар-да назарий ҳамда амалий жиҳатдан етарли билим ва кўникмаларга эга эмаслиги аён бўлди. Имтиҳон топшираётган ўқувчиларнинг аксарияти қийинчиликка дуч келган. Бу эса ўз навбатида уларни қайта-қайта имтиҳон топширишга мажбур қилмоқда.

Шу муносабат билан кўпчиликнинг талаб ва истакларига биноан Тошкент имтиҳон маркази ҳайдовчиларни имтиҳонга тайёрланишлари учун махсус экспресс-курсларни ташкил қилди.

Курслар 5 кун давом этади ва унда йўл ҳаракати қоидалари бўйича асосий билимларни ўзлаштиришга ёрдам беради. Экспресс-курсларда тайёргарлик кўришнинг 4 хил кўриниши мавжуд:

Амалий машғулотлар механик узатмали Nexia 3 автомобилида амалга оширилади. Номзодлар барча машғулотларни имтиҳон топшириш автодромида бажаришади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги барчамиз учун муҳим. Хавфсизликка амал қилишни мукаммал ўрганайлик!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид