«Тошкент имтиҳон маркази»да ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш нархи ошгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда нарх ошгани ҳақида хабар тарқалган эди. Манбага кўра, 1 ноябрдан имтиҳон марказида тўловлар эски нарх бўйича қолади.