
Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Хидирова Зулхумор Абдурашидовна вилоят ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
З.Хидирова 1968 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда ҳозирги Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, она тили ва адабиёти ўқитувчиси.
З.Хидирова фаолияти давомида 2015-2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017-2020 йилларда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020-2021 йилларда туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Мазкур тайинловгача З.Хидирова Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори билан Карамова Комила Зайдуллаевна вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мазкур тайинловгача К.Карамова вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.















